Линклар

logo-print

ЕИ расмийси газ можаросида Киевни айблади


ЕИнинг юқори лавозимли расмийларидан бири Украина ичкарисидаги бўлинишлар Россия билан газ можароси ва Европа газ таъминотининг тўхтатилишига сабаб бўлгани маълум қилди.

Европа Комиссиясининг ташқи алоқалар бўйича расмийси Энеко Ландабуру сўзларига кўра, Украина президенти Виктор Юшченко айрим сиёсий сабабларга кўра, расмий Киев ва Москва ўртасида декабр ойида имзоланган келишувни бекор қилган.

- Бу президент ва бош вазир ўртасидаги ички низо ёки тортишув бўлган, бунинг оқибатида 2008 йил якунига қадар расмий Киев ва Москва ўзаро келишувга эриша олмаган, деди ЕИ расмийси.

XS
SM
MD
LG