Линклар

Шарқий Европада газ таъминоти тикланди


Россия гази Украина орқали Шарқий Европага кела бошлаган. Бу ҳақда Болгария, Босния, Венгрия, Словакия, Чехиянинг газ ва нефт ширкатлари маълум қилдилар.

Газ узатиш Россия ва Украина Бош вазирлари Владимир Путин ва Юлия Тимошенко газ нархлари бўйича янги шартномани имзолаганларидан кейин қайта тикланди.

Бошқа давлатларга ҳам яқин кунларда Россия гази етказилиши кутилмоқда.
Украина бош вазири Юлия Тимошенко сўзларига кўра¸ расмий Киев 2009 йил давомида Россия газининг ҳар минг куб метри учун 230 доллардан ҳақ тўлайди.

Ўтган йили Украина ҳар 1000 кубометр газ учун 179,5 доллардан ҳақ тўлаган, Европога газнинг ўртача нархи 400 доллардан зиёд бўлган.
XS
SM
MD
LG