Линклар

Россияда намойишлар ўтмоқда


Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида душанба куни отиб ўлдирилган адвокат Станислав Маркелов ва "Новая газета"нинг штатсиз мухбири Анастасия Бабуровалар хотирасига намойишлар бўлиб ўтди.

Шунга ўхшаш тадбирлар Москва ва Грозний шаҳарларидан ҳам ўтказилди.

Маркелов рус офицери тарафидан ўлдирилган чеченистонлик қиз оиласига адвокатлик қилиб келган.

Қотиллик чечен қизини ўлдирганлик айби билан қамалган рус зобити Юрий Буданов озодликка чиқарилиши арафасида содир этилди.

Россия прокуратураси Маркеловнинг ўлдирилиши унинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини эҳтимолдан қочирмаяпти.

Шунингдек, Станислав Меркелов билан бирга "Новая газета" мухбири Анастасия Бабурова ҳам отилган ўқдан яраланиб касалхонада жон таслим этди.
XS
SM
MD
LG