Линклар

БМТ бош котиби Ғазодаги талафот кўламидан даҳшатга тушди


Исроилнинг уч ҳафталик ҳужумлари оқибатларини ўз кўзи билан кўриш мақсадида Ғазога келган БМТ Бош котиби Пан Ги Мун вайроналиклардан даҳшатга тушган.

- Бу ердаги манзара даҳшатга солувчи ва юракни увиштирадиган, - деб айтди Пан Ги Мун.

Шунингдек, БМТ раҳбари Исроилга Фаластин ракеталарининг отилишини ҳам қабул қилиб бўлмас ҳол сифатида таърифлади ва ҳодиса юзасидан тергов ўтказишга чақирди.

Пан Ги Мун Ҳамас тарафидан ракета ҳужумларига учраган Исроилнинг Сдерот шаҳрини ҳам зиёрат қилишни режалаган.

Айни пайтда Исроил ўз қўшинларини Ғазодан тўла олиб чиқиб кетиши кутилмоқда.

БМТ расмийларига кўра, Исроил ҳужумларидан вайрон бўлган Ғазони қайта тиклаш миллиардлаб доллар маблағ сарф этилишини тақазо этади.

Уч ҳафта давом давом этган Исроил ҳужумлари оқибатида жами 1300 фаластинлик ҳалок бўлди.

Исроил бари ҳарбий экани айтилаётган 13 одамидан айрилди.
XS
SM
MD
LG