Линклар

logo-print

Байрам тугади


Оқ уйга яқинлашар экан¸ Барак ва Мишел Обама уларни кўриш учун совуққа қарамай кўчада соатлаб кутган америкаликлар қаршисига чиқдилар.

Оқ уйга яқинлашар экан¸ Барак ва Мишел Обама уларни кўриш учун совуққа қарамай кўчада соатлаб кутган америкаликлар қаршисига чиқдилар.

20 январ куни Вашингтонда АҚШ 44-президентининг қасамëдга келтирилишига бағишланган байрам тадбирлари қарийб тонггача давом этди.

Капитолий тепалиги ва Линколн хотира обидаси ўртасида бўлиб ўтган қасамëд маросимида кўп ўтмай¸ янги президент кортежи Капитолийдан Оқ уй томон йўлга чиқди.

Бир неча километрлик йўл бўйида президент Обамани узаоқдан бўлса-да кўриш ва унга қўл силкиш истагида Американинг турли бурчакларидан келган ўн минглаб¸ балки юз минглаб америкаликлар соатлаб кутиб туришди.

Изғирин совуққа қарамай¸ президент кортежи пиëдалар тезлигида Вашингтон марказидан ўтди ва унинг ортидан ҳарбий парад қатнашчилари ҳам юриш қилди.

Юриш Обамалар оиласининг расман Оқ уйга кирганидан кўп ўтмай бошланган байрам парадига уланиб кетди.

13 мингдан ошиқ одам иштирок этган парадни Барак Обама ўз маъмурияти ва оиласи аъзолари билан олқишлаб турди.

Вашингтонда 20 январ кечаси президентнинг қасамëдга келтирилиши муносабати билан 10 дан ошиқ расмий зиëфат бўлиб ўтди ва Барак ҳамда Мишел Обамалар уларда иштирок этишди.



Чоршанба кундан Барак Обама учун биринчи иш куни бошланди ва шу куни янги президентнинг Ироқ ва Афғонистондаги урушга барҳам бериш йўлларини миллий хавфсизлик бўйича ўз гуруҳи билан муҳокама қилиши кутилмоқда.

Айни шу куни президент Обаманинг иқтисодий командаси билан ҳам учрашиб¸ молиявий ва иқтисодий бўҳрондан чиқиш йўл-йўриқларини муҳокама қилиши айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG