Линклар

Петрэус Кобулда АҚШ стратегиясини муҳокама қилди


АҚШнинг Ироқ ва Афғонистондаги қўшинлари бош қўмондони генерал Дэвид Петреус Кобулда Афғонистон президенти Ҳамид Карзай билан музокаралар ўтказди.

Карзай маъмурияти тарқатган маълумотга кўра, учрашувда терроризмга қарши курашга оид янги стратегия ва Афғонистондаги АҚШ қўшинлари сонини ошириш масаласи муҳокама қилинган.

20 январ куни Покистонда бўлган генерал Петреус расмий Вашингтон Россия ва Марказий Осиё давлатлари билан ушбу мамлакатлар ҳудуди орқали Афғонистондаги америкалик ҳарбийларга таъминот етказишга келишиб олганини билдирган эди.

АҚШ ҳукумати жорий йилда Афғонистонга қўшимча 30 минг ҳарбий юборишни режалаштирмоқда.

XS
SM
MD
LG