Линклар

logo-print

Куба раҳбари Москвага бориш ниятида


Куба президенти Раул Кастро жорий ой якунида давлат ташрифи билан Россияга боради.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги икки давлат расмийлари бугун ушбу ташрифга тайёргарлик кўриш масаласини муҳокама қилганларини билдирди.

Совуқ уруш даврида яқин ҳамкор бўлган Россия ва Куба муносабатлари Совет Иттифоқи тарқагандан сўнг бир оз совуқлашган эди.

Ўтган йилнинг ноябр ойида Лотин Америкаси давлатлари, жумладан, Кубага сафар қилган Россия президенти Дмитрий Медведев Раул Кастрони Москвага таклиф қилган эди.


XS
SM
MD
LG