Линклар

Исроилнинг сўнгги аскари Ғазони тарк этди


Исроил қўшинлари қўмондонлиги ўз сўнги аскарининг Ғазо ҳудудини тарк қилганини маълум қилди.

Исроил ҳукумати шанба куни бир томонлама ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги қарорни қабул қилгандан сўнг, Исроил қўшинлари Ғазо минтақасини тарк эта бошлади.

Исроил қароридан бир неча соат ўтиб Ҳамас ҳаракати ҳам Ғазодаги амалиётларини бир ҳафтага тўхтатишини эълон қилган эди.

Исроил қўшинларининг 22 кун давомида Ғазода олиб борган ҳарбий амалиётлари оқибатида 1300дан зиёд фаластинлик нобуд бўлди.

Сешанба куни Ғазога сафар қилган БМТ бош котиби Пан Ги Мун у ердаги вазият ва вайронагарчиликлардан даҳшатга тушганини билдирди.

XS
SM
MD
LG