Линклар

Тожикистон АҚШ ва НАТО билан мулоқотда


Тожикистон ташқи ишлар вазири Ҳамрохон Зарифий расмий Душанбе АҚШ ва НАТО билан ноҳарбий асбоб-ускуналарни ўз ҳудуди орқали Афғонистонга транзит қилиш масаласини муҳокама қилаётганини билдирди.

Бугун Душанбеда матбуот анжумани ўтказган Зарифий ҳозирда бу масалада ҳеч қандай битим имзоланмагани бироқ ЕИ ва АҚШ Тожикистонга ўз лойиҳаларини тақдим қилгани ҳамда бу давлат расмийларининг Душанбега келиши кутилаётганини билдирди.

Шунингдек, ташқи ишлар вазирининг билдиришича, президент Имомали Раҳмон феврал ойида Брюсселга сафар қилиб, транзитга оид ҳужжатни имзолашни режалаштирган.

XS
SM
MD
LG