Линклар

logo-print

2008 йил Афғонистонга талофотли келди


Афғонистондаги мустақил инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, 2008 йил давомида мамлакат бўйлаб рўй берган зўравонликлар оқибатида камида 4000 га яқин тинч аҳоли вакили қурбон бўлган.

Ташкилот ҳисоботида айтилишича, тинч аҳоли вакилларидан қарийб учдан икки қисми жангарилар ҳужуми, 1100 киши эса халқаро кучлар амалиёти оқибатида нобуд бўлган.

Ҳисоботда давом эттирилишича, 2008 йилги зўравонликларда 6800 киши турли тан жароҳати олган, 120 минг киши эса тўқнашувлар туфайли турар жойларини тарк қилишга мажбур бўлган.

XS
SM
MD
LG