Линклар

logo-print

Президент Обама ишга киришди


Оқ уйнинг янги маъмурияти Гуантанамо маҳбуслари устидан бораëтган маҳкама жараëнларини тўхтатишга қарор қилди.

АҚШнинг янги президенти Барак Обама маъмурияти ҳарбий прокуратурага терроризмни қўллаб-қувватлашда гумон қилиниб, Гуантанамо қамоқхонасида сақланаётган барча маҳбуслар ишини тўхтатиш тўғрисида топшириқ берди.

Бундан ташқари Барак Обама аввалги маъмуриятнинг ҳали ижро этилмаган барча қарорларини музлатишга буйруқ берди.
Оқ уй меморандумида собиқ президент Жорж Буш қабул қилган барча қарорлар янги маъмурият тарафидан ўрганиб чиқилгунига қадар улар ижроси тўхтатилиши айтилади.

Сешанба куни Вашингтонда АҚШнинг 44-президенти сифатида қасамёдга келтирилган Барак Обама бугун давлат раҳбари лавозимидаги биринчи иш кунини бошлайди ва мамлакатнинг мудофаа ва хавфсизлик идоралари раҳбарлари ҳамда ўзининг иқтисодий маслаҳатчилари билан учрашиб, бир қатор масалаларни мухокама этади.

Сешанба куни бўлиб ўтган қасамёд маросимида миллионлаб тарафдорлари олдида сўз олган президент Обама Америка қўшинларининг Ироқдан олиб чиқилишини ваъда қилди.

Шунингдек, АҚШнинг янги президенти мамлакат фуқароларининг ҳужумларга нишон бўлишига тоқат қилмаслиги ҳақида ҳам огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG