Линклар

logo-print

Президент Обаманинг илк буйруғи


Барак Обама 20 январ куни расман президентликни қабул қилиб олиши биланоқ¸ ҳаялламай ўзи берган ваъдаларни амалга оширишга киришди.

Барак Обама 20 январ куни расман президентликни қабул қилиб олиши биланоқ¸ ҳаялламай ўзи берган ваъдаларни амалга оширишга киришди.

Сешанба кунги тантанали равишда АҚШ президенти сифатида қасамëдга келтирилган Барак Обама¸ шу куннинг ўзидаëқ ҳақсизлар ҳаққини ҳимоя қилиш ҳақида буйруқ берди.

Бу буйруқ эса мамлакат ҳарбий прокурорларига берилди ва янги президент улардан Гуантанамо ҳарбий базасида ўтказилаëтган маҳкама жараëнларини 120 кунга кечиктириш ва бу ерда сақланаëтган 248 маҳбус ишини қайта кўриб чиқишни сўради.

Вашингтон ва аксар Америка 44-президентнинг қасамëдга келтирилишига бағишланган байрам тантаналари билан банд бўлиб турган¸ аксарият кучли эҳтиросларни бошдан кечираëтган бир пайтда Барак Обама¸ ўз ваъдалари устидан чиқишга киришди.

Байрам тадбирлари орасида вақт топиб ҳарбий прокурорларга берилган бу буйруққа кўра¸ эндиликда улар ҳакамларни террорчиликда айбланган хориж фуқаролари устидан бошланган 21 та маҳкама жараëнини тўхтатишга кўндириши лозим.

Барак Обама Гуантанамо тутқунлари тақдирини қандай ҳал этиш масаласи юзасидан қарор бергач¸ бу қамоқхонани бутунлай ëпишни режаламоқда.
Айнан Гуантанамо базаси ва бу ердаги тутқунларнинг ҳақсиз-ҳуқуқсиз ҳолда ушланиб¸ судга тортилаëтгани АҚШ нинг халқаро майдондаги обрўсига жиддий зиëн еткизаëтган омиллардан биридир.

Сайловолди кампанияси давомида Обама¸ президентликка келса Гуантанамони ëпишга ваъда берган эди ва унинг президент бўлиши билан шу ваъдаси ижросига киришгани¸ унинг сўзни ҳавога совурадиган раҳбар эмаслигидан берилган биринчи жиддий далил бўлди.

Сешанба куни қасамëдга келтирилганидан сўнгги нутқида халқаро террорчиликнинг АҚШ учун таҳлика солаëтганини қайд этган Обама¸ айни пайтда бу таҳлика сабаб Америка ўз фундаментал қадриятларидан воз кечмаслиги лозимлигини таъкидлади.


- Миллатимиз мудофааси ҳақида гап кетар экан¸ биз хавфсизлик ëхуд идеалларимзидан бирини танлаш екрак¸ деган сохта баҳонани қабул қилмаймиз. Миллатимиз асосини қурган аждодларимиз бугун биз ҳатто хаëлга ҳам келтира олмайдиган хатарларга рўпарў бўлишса-да¸ қонун устиворлиги ва инсон ҳақлари ҳақидаги хартияни яратиб кетишди. Бу ҳақлар авлодлар қони эвазига янада кенгайди. Айни шу идеаллар ҳамон дунëга нур сочмоқда ва биз манфаатлар деб улардан воз кечмаймиз¸ деди жумладан президент Обама.

2001 йилнинг 11 сенябр воқеалари ортидан АҚШ ҳукумати Кубанинг Гуантанамо оролида Америкага қарши террор ҳужумларига алоқадорликда гумонланганлар учун махсус қамоқхона бунëд қилган ва аксари хорижлик бўлган бу тутқунларни ҳеч қандай ҳуқуқий асоссиз йиллардан бери ушлаб келмоқда.

Ҳуқуқ ҳимоячилари ва собиқ тутқунлар¸ Гуантанамода руҳий ва жисмоний қийноқлар қўлланилиши ҳақида гапириб келмоқдалар.


Боз устига Гуантанамо тутқунларига руҳий ва жисмоний қийноқлар қўлланиши ҳақидаги айбловлар қўшилиб¸ АҚШ нинг халқаро майдондаги имиджига катта доғ бўлиб келаëтган эди.

Шу боис президент Обаманинг бу қамоқхонани ëпиш режаси ва унинг сешанба куни маҳкама жараëнларини тўхтатиш ҳақидаги буйруғи инсон ҳуқуқлари гуруҳлари томонидан олқиш билан қарши олинди.

Айни пайтда кузатувчилар¸ Гуантанамони ëпиш ҳақда буйруқ берилгани билан ҳам бу жараëннинг анчага чўзилишидан огоҳлантирмоқдалар.

Барак Обаманинг президент сифатида берган илк буйруғи ҳақлари бузилган тутқунлар ҳаққини тиклаш ҳақида бўлгани¸ унинг Американи қайта бунëд қилиш ҳақидаги баëнотининг шунчаки қуруқ гап эмаслигидан далолатдир.

- Бизнинг имконларимиз чексиз. Аммо ўзгаришларга қаршилик қилиш¸ майда манфаатларни деб¸ кўнгилсиз қарорлар қабул қилишни ортга суриш даври¸ шубҳасиз¸ тугади. Бугундан бошлаб¸ бугун биз ўзимизни қўлга олиб¸ устимизга ўтирган ғуборларни қоқиб¸ Американи қайта бунëд қилишга киришмоғимиз лозим¸ деди президент Обама ўзининг АҚШ раҳбари сифатидаги илк маърузасида.

XS
SM
MD
LG