Линклар

ЕХҲТ Грузиядаги миссияни узайтиришга уринмоқда


ЕХҲТ раиси вазифасини бажараётган Греция ташқи ишлар вазири Дора Бакояннис Россия расмийлари билан учрашиб, Грузиядаги халқаро кузатувчилар миссиясини давом эттириш масаласини муҳокама қилди.

ЕХҲТ кузатувчилари миссиясининг мандати 31 декабр куни тугаган эди.

Дора Бакояннис сўзларига кўра, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан Москвада ўтказилган музокаралар натижасиз якунланган.

Россия ЕХҲТдан Грузиянинг икки айирмачи ўлкаси Жанубий Осетия ва Абхазия мустақиллигини тан олишни талаб қилгандан сўнг, халқаро кузатувчилар миссияси мандатини узайтиришга оид музокаралар боши берк кўчага кириб қолган.

XS
SM
MD
LG