Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:20

Қиëсга ҳожат йўқ. Ҳозирча...


Обаманинг ўз ҳаëти ëрқин мисоли бўлган "Ҳа¸биз бунга қодирмиз! " шиори нафақат миллионлаб америкаликлар¸ балки бутун дунëдаги ўзгариш ва ислоҳот тарафдорларининг¸ ўз кучи¸ халқ кучига нисбатан ишончини рағбатлантирмоқда.
Обаманинг ўз ҳаëти ëрқин мисоли бўлган "Ҳа¸биз бунга қодирмиз! " шиори нафақат миллионлаб америкаликлар¸ балки бутун дунëдаги ўзгариш ва ислоҳот тарафдорларининг¸ ўз кучи¸ халқ кучига нисбатан ишончини рағбатлантирмоқда.

Барак Обамани АҚШ нинг 44-президенти сифатида қасамëдга келтириш маросими дунё оммавий ахборот воситалари диққат марказида қолмоқда. Аммо Ўзбекистон матбуоти бу борада ҳам сукут сақлаëтир.

Аввалроқ президент Каримовнинг Обамага йўллаган табриги ҳам Ўзбекистон матбуотида эълон қилинмаган эди.

Айрим кузатувчилар фикрича, расмий Тошкентнинг бундай ҳатти-ҳаракати мамлакатда “обамамания”яъни обамапарастлик ëйилиши олдини олишга қаратилган.

Барак Обама президентлик лавозимига киришишидан аввал дунё бўйлаб ўн миллионлар учун қаҳрамонга айланиб улгурди.

Обаманинг харизматик чеҳраси ва юксак заковат уфуриб турган баёнотлари кўпчиликда келажакка ишонч туйғусини пайдо қилаётгани рост.

Айни пайтда¸ қора танли Барак Обаманинг дунëдаги энг қудратли давлат раҳбарлигига сайланиши АҚШ демократиясининг ҳақиқий қудратини ҳам намоён этди.

- Биз АҚШ да ҳар тўрт йилда ҳукуматнинг тинч йўл билан алмашишига эришдик. Бу демократия қудратининг ажойиб мисолидир¸ дейди Тошкентдаги АҚШ элхонасининг вакили Молли Стивенсон.

Обамани қасамëдга келтириш тантаналари Ўзбекистон телевидениеси томонидан кўрсатилмади.Аммо бу ўзбекистонликларнинг бу тарихий ҳодисага қизиқишини сусайтира олмади.

Озодлик суҳбатлашган тошкентлик нафақахўр уй бекаси¸ Ўзбекистон телеканалларидаги бу жимлик ўзини Вашингтондаги тантаналарни Россия телеканалларидан топиб кўришга мажбур қилганини айтади.

- Мактабда ўқиб юрган вақтимизда бизга нуқул Америкадаги ишсизлик, у ерда қора танлиларни одам ўрнида кўрмасликлари ҳақида кўрсатишарди. Америка ҳақида бизда айнан шундай тасаввур бор эди.

Лекин ҳозир менинг АҚШ ҳақидаги фикрларим 180 даражага ўзгарди. АҚШ халқи ўзи истаган одамини сайлаб қўяверар экан.

Президент кетса¸ унинг кетидан бутун ҳукумат аъзолари истеъфога чиқарилар экан. Бу нарсаларини мен жуда ҳам тўғри деб ўйлайман¸ дейди тошкентлик уй бекаси.

Дунё жараёнларидан бохабар ўзбекистонлик маҳаллий журналистлар ҳам Обамани ҳурмат қилишларини яширмайдилар.

Журналист Нарзилло Охунжонов¸ айниқса¸ Обаманинг самимийлиги ва халқига яқинлиги уни ўзига ром қилаётганини айтади.

- Умуман ундаги оптимистик руҳнинг кучлилигини кўриш мумкин¸ сезиш мумкин. Ўша оптимистик руҳнинг бўлиши самимийлик бўлишику. Қанақадир беғуборлик¸ қалби кенглик бордайда.

Кейин яна битта нарсани айтиш керак¸ Обаманинг жуда қисқа давр мобайнида сиëсий арбоб сифатида майдонга кела олганлигининг боиси унинг ҳақиқатан ҳаракатчанлиги¸ халқ билан¸ омма билан яқин бўла олганлиги¸ ўзининг позициясини¸ дастурини аниқ ва лўнда тушунтира олганида¸ деб биламан.

У халққа шу даражада яқин бўла олди. Унинг ҳар бир сўзида¸ ҳар бир ҳаракатида ишонч уфуриб турибди¸ дейди журналист Нарзилло Охунжонов.

Собиқ газета муҳаррири¸ таниқли журналист Шароф Убайдуллаев АҚШ даги ҳокимият алмашинуви жараёни доимо дунё давлатларига демократия имкониятларини намойиш этиб келишини таъкидлайди.

- Рақибларини ҳам ҳурмат билан¸ иззат билан буюк давлат даражасида кузатиб¸ эстафетани қабул қилиб олиш мумкин эканку.

Ҳеч ким ҳеч кимнинг юзига қилич тортгани йўқ. Ҳаммаси мантиқ билан¸ кураш билан¸ сўз билан¸ қудрат билан давом этди. Энди бу сиëсий маданиятда. Ҳали бизга бунгача кўп қовун пишиғи бўлса керак¸ дейди Шароф Убайдуллаев.

Вашингтондаги байрам тантаналарини кўриш имкониятини топган ўзбекистонликлар ўзлари учун АҚШ демократияси борасида қанчалик хулоса ясаган бўлсалар, Ўзбекистондаги вазиятни ҳам шунчалик яхшироқ англай бошлаганликларини айтишди.

АҚШ даги сиёсий жараёнлар аҳамиятини пасайтиришга ҳаракат қилаётган Ўзбекистон ҳукумати Обаманинг сайланишидан бошланган барча жараёнлар Ўзбекистондаги вазиятга зид эканини исботламоқда, дейди Москвадаги экстремал журналистика марказининг раҳбари Олег Панфилов.

- Худди шўро раҳбарлари сингари Ислом Каримов одамларнинг ўз мамлакатидаги вазиятни ташқи дунë билан таққослашга сабаб топишлари мумкинлигидан қўрқади, дейди москвалик таҳлилчи.
XS
SM
MD
LG