Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:49

Қўрқув салтанати кучаймоқда


2009 йили Эронда президентлик сайлови ўтказилиши белгиланган. Жорий президент Аҳмадийнажотнинг халқ орасидаги эътибори тушиб бораëтгани сайин¸ сайловолди сиëсий муҳити ҳам тобора кескинлашиб бормоқда.
2009 йили Эронда президентлик сайлови ўтказилиши белгиланган. Жорий президент Аҳмадийнажотнинг халқ орасидаги эътибори тушиб бораëтгани сайин¸ сайловолди сиëсий муҳити ҳам тобора кескинлашиб бормоқда.

Халқаро майдонда номи чиққан шифокорлар Эрон ҳукуматини ағдаришга қаратилган АҚШ фитнасига аралашганликда айбланиб¸ озодликдан маҳрум этилдилар.

Араш ва Камяр Алаийнинг ўтган ёзда ҳибсга олингани ва уларнинг АҚШ томонидан ясалгани айтилаётган давлат тўнтариши фитнасида айбдор, деб топилиб¸ 6 ва 3 йилга қамоққа ҳукм қилингани Эроннинг олимлар ҳамжамиятида ташвишларга сабаб бўлди.

Номи дунёга машҳур ака-ука шифокорлар Эронда ОИТСга қарши дастурларни олиб борган. Уларнинг яқинлари шифокорларнинг айбсизлиги ва уларнинг кўрсатмалари босим остида олинганини айтмоқда.

Ака-ука олимлар халқаро анжуманларда қатнашган. Камяр Алаий эса¸ Ню Йоркдаги тиббиёт институтида докторлик диссертациясини ёқлаш ниятида бўлган.

Уларнинг қамоққа ташланиши Эрон ҳукуматининг мамлакатдаги фаолларга нисбатан таъқибларни кучайтираётганига яна бир мисол ва Қўшма Штатларга алоқаси бўлган бошқа фуқаровий жамияти вакилларига огоҳлантирув, деб қабул қилинмоқда.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари марказининг вакили ва таниқли адвокат Абдулфаттоҳ Султоний ҳукумат президентлик сайловларидан аввал жамиятда қўрқув руҳи яратишга ҳаракат қилмоқда, деган ишончда.

- Эрон қонунларида жиноят ҳисобланган давлат тўнтаришига уриниш, каби атамалар билан ҳукумат жамоатчилик фикрини чалғитиб, фуқаровий жамиятга нисбатан кучайтираётган таъқиб-тазйиқларни оқлашга уринмоқда, дейди эронлик ҳуқуқ фаоли.

Кейинги йилларда Эрон расмийлари кўплаб олим ва диссидентлар, талаба ва ҳуқуқ фаолларини турли айбловлар билан қамаб келмоқда.

2007 йилда Эрон ва Американинг қўш фуқаролигига эга таниқли олимлар қамалган эди.

Ундан бир йил аввал эса, Канада ва Эрон фуқароси бўлган машҳур ёзувчи бир неча ой қамоқда ўтириб чиқди.

Алаийларнинг қамалиши мамлакатда сиëсий таъқибларнинг кучайиш пайтига тўғри келди.

21 декабр куни Теҳронда Нобел мукофоти совриндори Ширин Ибодийнинг идораси ёпилди.

Шероз университетида ўтган ойдаги халқаро талабалар куни муносабати билан уюштирилган тадбирларда қатнашган талабалар олиб кетилди. Хабарларга кўра¸ уларнинг камида икки нафари ҳамон қамоқда қолмоқда.

Эрон бўйлаб бошқа университетларда ҳам талабалар махсус хизматлар томонидан олиб кетилди.

Халқаро инсон ҳуқуқлари кампанияси етакчиларидан бири Ҳади Ғаимий ҳукуматнинг таъқиблари ортидаги сабаблардан бири халқаро ҳамжамият томонидан Эрондаги инсон ҳуқуқлари вазияти борасида билдирилаётган ташвишларга нисбатан кўрилаётган аксил амал, деб ҳисоблайди.

- Афсуски¸ Эрон ҳукумати ўзига нисбатан айтилаётган танқидларни камайтириш ўрнига¸ ҳукумат доираларидаги радикал қарашдаги сиёсатчиларга эрк бериб юбормоқда, дейди ҳуқуқ фаоли.

Кузатувчилар¸ Эронда жорий йилда ўтказилиши режаланган президентлик сайловлари яқинлашган сари ҳукуматнинг фуқаровий жамияти вакилларига нисбатан тазйиқлари шиддати ҳам ошиб боришини башорат қилмоқда.
XS
SM
MD
LG