Линклар

Ҳиллари Клинтон - АҚШ Давлат котиби


Клинтон хоним турмуш ўртоғининг хайрия фаолияти билан боғлиқ мубоҳасали масалага қарамай, Сенат унинг номзодини кўпчилик овоз билан тасдиқлади.

Ҳиллари Клинтон ва АҚШнинг янги президенти Барак Обама сайловларнинг дастлабки босқичида президентликка номзодлик учун демократик партия ичида бир-бирлари билан кескин рақобат олиб борган эдилар.

Пойгада ғолиб чиққан Обама Ҳиллари Клинтонга АҚШ ташқи сиёсат идорасига раҳбарлик курсисини таклиф этди ва 21 январдан Клинтон хоним АҚШ Давлат котиби сифатида расман ишга киришди.
XS
SM
MD
LG