Линклар

Маркелов ва Бабурова ишини Дума қўмитаси текширади


Россия Давлат Думаси ўзининг хавфсизлик қўмитасига адвокат Станислав Маркелов ва журналист Анастасия Бабуроваларнинг отиб ўлдирилиши юзасидан тергов қандай бораётганини текширишни топширди.

Рус офицери тарафидан ўлдирилган чеченистонлик қиз оиласига адвокатлик қилиб келган Маркелов душанба куни Москвада отиб кетилди.

Қотиллик чечен қизини ўлдирганлик айби билан қамалган рус зобити Юрий Буданов озодликка чиқарилиши арафасида содир этилди.

Шунингдек, Станислав Меркелов билан бирга "Новая газета" мухбири Анастасия Бабурова ҳам отилган ўқдан яраланиб касалхонада жон таслим этди.

Россия прокуратураси Маркеловнинг ўлдирилиши унинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини эҳтимолдан қочирмаяпти.
XS
SM
MD
LG