Линклар

Медведев Тошкентга сафар бошлади


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов таклифига биноан Россия президенти Дмитрий Медведев 21 январ куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга борди.

Икки кун давом этиши кутилаётган ушбу ташриф чоғида Россия раҳбари ўзбекистонлик ҳамкасби билан икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтиришга оид масалалар юзасидан музокара ўтказади.

Музокаралар якунида¸ Ўзбекистон-Россия алоқаларини янада ривожлантиришга қаратилган икки томонлама ҳужжатларнинг имзоланиши кутилмоқда.



XS
SM
MD
LG