Линклар

Каримов "Лукойл" президентини қабул қилди


21 январ куни Ислом Каримов Оқ Саройда Россиянинг “Лукойл”компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилди.

“УзА” ахборот агентлигининг ёзишича, учрашувда Ўзбекистон компаниялари билан “Лукойл” ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга оид масалалар муҳокама қилинган. Бундан ташқари қўшма лойиҳалар ижросининг бориши, янги лойҳалар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилган.

2004 йил Ўзбекистоннинг “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси билан “Лукойл” ўртасида газ ва нефт маҳсулотларини тақсимлаш тўғрисидаги битим имзоланган эди.

Мазкур ҳужжатда “Лукойл”нинг Ўзбекистон нефт-газ соҳасига 3 миллиард доллардан зиёд миқдорда сармоя киритиши кўзда тутилган.


XS
SM
MD
LG