Линклар

logo-print

Афғонистонда ўндан зиёд жангари ўлдирилди


Афғонистон расмийларига кўра, мамлакатнинг Хўст вилоятида ҳукумат кучлари иштирокида рўй берган тўқнашувларда саккиз жангари ўлдирилган.

Айни пайтда¸ АҚШ қўшинлари ҳам Зобул вилоятида амалга оширилган тадбирлар чоғида толибоннинг олти аъзоси маҳв қилинганини маълум қилди.

Сўнгги пайтда Афғонистонда зўравонликлар кўламининг ортиб бораётгани кузатилмоқда. Биргина 2008 йил давомида жангарилар томонидан содир этилаётган ҳужумлар кўлами қарийб 30 фоизга ортган.

Ҳозирда АҚШнинг 30 мингдан зиёд ҳарбийси Афғонистондаги халқаро кучлар сафида хизмат қилмоқда, бироқ Обама маъмурияти жорий йилда мамлакатга яна қўшимча 30 минг аскар юборишни режалаштирмоқда.
XS
SM
MD
LG