Линклар

logo-print

Хитой: сут ширкати раҳбарлари ўлимга буюрилди


Бугун Хитойда минглаб болаларнинг заҳарланишига сабаб бўлган сут маҳсулотлари ишлаб чиқарган компаниянинг икки ходимига ўлим жазоси тайинланди.

Бундан ташқари суд копманиянинг собиқ раҳбарига умрбод қамоқ жазоси тайинлади. Ушбу воқеага алоқадорликда айбдор деб топилган яна бир нечта шахс узоқ муддатга қамаладиган бўлди.

Хитой компаниясининг ёш болаларга мўлжалланган сут маҳсулотларига пластмасса ишлаб чиқаришда қўлланиладиган меламин моддасини қўшгани аниқланганидан сўнг¸ бу маҳсулотлар бутун Хитой бўйлаб пештахталардан олиб ташланган эди.

Меламин қўшилган сутни истеъмол қилган болалардан олтитаси нобуд бўлди, 300 мингга яқини эса заҳарланиш ташхиси билан шифохонага ётқизилди.


XS
SM
MD
LG