Линклар

Гуантанамо ëпиладиган бўлди


Обама ваъда қилган ўзгаришлар шамоли¸ Куба ҳудудида жойлашган бўлса-да¸ биринчилардан бўлиб Гуантанамо ҳибсхонаси томон эсмоқда.

Обама ваъда қилган ўзгаришлар шамоли¸ Куба ҳудудида жойлашган бўлса-да¸ биринчилардан бўлиб Гуантанамо ҳибсхонаси томон эсмоқда.

АҚШ янги президенти Барак Обама Оқ уйга кирар-кирмас¸ ўз ваъдаларини бажаришга киришди - пайшанба куни Обаманинг Гуантанамо ҳибсхонасини ëпиш ҳақида фармон берди.

Кузатувчилар¸ Барак Обаманинг Гуантанамо муаммосини ҳал қилишга яшин тезлигида киришганини олқишламоқдалар.

Қасамëдга келтирилиши билан – ҳали расман Оқ уйга кирмай туриб¸ Обама мамлакат ҳарбий прокурорларига Гуантанамодаги барча тутқунлар ишини қайта кўриб чиқиш ва бошланган маҳакама жараëнларини тўхтатиш ҳақида буйруқ берди.

Пайшанба куни эса Обама ўзининг президент сифатидаги илк фармонларидан бирини Гуантанамо ҳарбий ҳибсхонасини бутунлай ëпишга бағишлайди ва тегишли идораларга бу базани имкон қадар тез¸ кечи билан бир йил ичида ëпиш ҳақида буйруқ берди.

АҚШ да 2001 йилнинг 11 сенябр куни юз берган террор хуружларидан сўнг Кубанинг Гуантанамо оролида ташкил этилган бу ҳибсхонада мазкур ҳужумлар¸ қолаверса Ал-Қоидага алоқадорликда гумон этилган юзлаб хориж фуқаролари ҳақсиз-ҳуқуқсиз йиллардан бери сақлаб келинмоқда.

АҚШ адлия тизимига бўйсунмайдиган бу базада прокурор ҳам¸ адвокат ҳам¸ ҳакам ҳам ҳарбийларнинг ўзи ва на тутқунлар олдига¸ ва на улар устидан бораëтган суд жараëнига кузатувчилар киритилмай келинаëтир.

Бундай ҳақсизлик устига¸ тутқунларга нисбатан турли қийноқ усуллари қўлланилаëтгани ҳақидаги кўрсатма ва танқидлар қўшилиб¸ АҚШ нинг халқаро обрўсига жиддий путур етказди¸ бироқ Гуантанамони ëпиш ҳақидаги талаблар Буш маъмурияти томонидан рад этиб келинди.

Обаманинг ўз сайловолди кампанияси давомида берган ваъдаси устидан чиқиб¸ Гуантанамони ëпаëтгани¸ халқаро майдонда олқиш билан қарши олинди.

Хусусан¸ 27 мамлакатни бирлаштирувчи Европа Иттифоқининг ижроия идораси бўлмиш Европа Комиссияси¸ Гуантанамони ëпиш билан янги маъмурият халқаро адолат нормаларига риоя қилаëтганини билдирди.

- Қонун билан бошқариладиган давлатда ҳар бир одам ўзини ҳимоя қилишга ҳақли. Европа Комиссияси АҚШ нинг Гуантанамо маҳбуслари вазиятига ойдинлик киритишига тўлиқ ишонади. Уларнинг барчаси қонунда кўрсатилган ҳақларга эга¸ деди Европа Комиссияси матбуот котиби Майкл Серконе.

Айни пайтда¸ президент Обама пайшанба куни террорчиликда айбланаëтганларни тергов қилиш қоидаларини қайта кўриб чиқиш¸ хусусан уларга нисбатан қийноқ қўллашни таъқиқлаш ҳақида ҳам алоҳида буйруқ берди.

Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти таҳлилчиси Рид Броди¸ Обама маъмурияти олдида турган асосий муаммолардан бири Гуантанамо тутқунлари тақдирини адолатли ҳал қилишга имкон берувчи қоидаларни йўлга қўйиш эканини айтади.

- Маҳбусларга очилган жиноий ишларни қайта кўриб чиқиш ва уларни вақтинча тўхтатиш бу тизимни буткул ëпиш йўлидаги муҳим биринчи қадамдир. Гуантанамони ëпиш жуда муҳим¸ аммо у ердаги тутқунларга нисбатан қонунга кўра муносабатда бўлишни таъминлаш ундан-да муҳим.

Бу тутқунлар бугун ë Америка судларида халқаро стандартларга кўра суд қилиниши¸ ëки уруш асирлари сифатида сақланиши ëхуд озодликка қўйиб юборилиши лозим¸ дейди Гуантанамонинг кескин танқидчиларидан бири бўлиб келган Ҳюман Райтс Уотч вакили.

Ҳозирда Обаманинг ҳуқуқий маслаҳатчилари 8 йил давомида АҚШ федерал қонунларидан ташқарида бўлиб келган Гуантанамо тутқунларини қандай қилиб АҚШ адлия тизими олдида жавобгарликка тортиш масаласини муҳокама қилмоқда.

Айрим агентликларга кўра¸ муҳокамаларда Гуантанамо тутқунлари тақдирини адолатли ҳал этиш учун янги миллий хавфсизлик судлари ташкил этиш таклифи ҳам кўриб чиқилмоқда.

Ҳозирча янги маъмуриятнинг Гуантанамо жумбоғини ҳал қилиш йўлида бошқа давлатлар¸ хусусан Европадаги иттифоқчиларидан кутаëтган ëрдами кўриниш берганича йўқ.

Вашингтоннинг Гуантанамо тутқунларини реабилитация учун қабул қилиш сўровига Португалиядан бошқа бирор Европа давлати жавоб қайтаргани йўқ.

Европа Иттифоқининг ташқи сиëсат бўйича мутасаддиси Хавъер Солананинг бу сўровга берган жавоби¸ "ўзинг пиширган ошни ўзинг егин"¸ қабилида бўлди.

- Гуантанамо муаммоси Америка муаммоси¸ АҚШ муаммосидир. Биз бу муаммонинг янги АҚШ маъмурияти истаëтган каби ҳал этилганини кўришни жуда истаймиз. Янги маъмурият бу ҳақда очиқ баëнот берди. Бу қарорнинг қатъият билан қабул қилиниши борасида биздан бирор ëрдам керак бўлса¸ биз бунга тайëрмиз¸ дер экан Солана¸ Обама маъмуриятига ЕИ дан бундан ортиғини кутмасликни ҳам билвосита билдириб кетди.

Биринчи иш куниданоқ президент Обама Гуантанамони ëпиб¸ унинг йиллардан бери ҳақсиз-ҳуқуқсиз сақлаб келинган тутқунлари ҳаëтига адолат олиб кириш жараëнини бошлади.

Кузатувчиларга кўра¸ ҳозирда очиқ қолаëтган асосий савол – бу иш ҚАЧОН амалга ошади¸ деган мазмунда қолмоқда.
XS
SM
MD
LG