Линклар

logo-print

НАТО бош котиби Покистонга борди


НАТО бош котиби Яаап Де Хооп Схефер бугун Покистонга сафар қилди.

Бу ерда НАТО бош котиби Покистон Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший билан учрашиб, минтақадаги вазият ва Афғонистон чегарасидаги ҳудудлар хавфсизлигига оид масалаларни муҳокама қилди.

Учрашувдан сўнг матбуот анжуманида гапирган Яаап Де Хооп Схефер Афғонистонда барқарорлик равнақ топиши йўлида НАТО ва Покистон биргаликда чора-тадбирлар кўриши лозимлигини таъкидлади.

НАТО ва АҚШ расмийлари Покистонни мамлакат шимоли-ғарбидаги қабилалар истиқомат қилувчи ҳудудларда ўрнашиб олган Ал-Қоида ва толибон жангариларига қарши етарлича чора-тадбирлар кўрмаётганликда айблаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG