Линклар

Маркелов ва Бабурова дафн этилади


Бугун Москвада душанба куни отиб ўлдирилган адвокат Станислав Маркеловни дафн маросими бўлади.

Шунингдек, у билан бирга ўлдирилган журналист Анастасия Бабурова билан ҳам видолашув тадбири ўтказилади.

"Новая газета"нинг штатсиз мухбири бўлиб ишлаган Бабурова туғилиб ўсган шаҳри Ставрополда дафн этилади.

Айни пайтда Москва ва Россиянинг бошқа шаҳарларида Маркелов ва Бабуровалар хотирасига намойишлар ўтказилди.

Рус офицери тарафидан ўлдирилган чеченистонлик қиз оиласига адвокатлик қилиб келган Маркелов душанба куни Москвада отиб кетилган эди.

Қотиллик чечен қизини ўлдирганлик айби билан қамалган рус зобити Юрий Буданов озодликка чиқарилиши арафасида содир этилди.

Шунингдек, Станислав Меркелов билан бирга "Новая газета" мухбири Анастасия Бабурова ҳам отилган ўқдан яраланиб касалхонада жон таслим этган эди.

Россия прокуратураси Маркеловнинг ўлдирилиши унинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини эҳтимолдан қочирмаяпти.

Россиялик ва халқаро ҳуқуқ ҳимоячилари ҳукуматни қотиллик юзасидан холис тергов ўтказишга чақирди.
XS
SM
MD
LG