Линклар

logo-print

Тақирбошлар тўрт йилда тўрт баробар фаоллашди


Россияда ўтган йил мобайнида ирқчилик негизида 300 га яқин ҳужум амалга оширилган ва 122 одам шундай ҳужумлар қурбони бўлган. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича Москва бюроси раҳбари Александр Брод маълум қилди.

Пайшанба куни Москвада ўтказилган матбуот анжуманида сўз олган жаноб Брод сўнгги тўрт йил мобайнида Россияда ирқчилик асосидаги жиноятлар тўрт баравар ортган.

Россиядаги ирқчилик ҳужумларининг асосий қурбонлари марказий осиёлик ва кавказлик меҳнат муҳожирларидир.

Россия Давлат Думасининг хавфсизлик бўйича қўмитаси раиси Владимир Васильевга кўра, ирқчилик ва миллий адоват негизидаги ҳужумлар асосан 14-21 ёш оралиғидаги ўспиринлар тарафидан амалга оширилган.

Россиядаги меҳнат муҳожирларининг сони бўйича Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи ўринга чиққан.

Россия Федерал Миграция хизмати ҳисоб-китобларига кўра, Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сони 1 миллион 800 мингдан ошган.

Аммо нодавлат ташкилотлари Россиядаги ўзбек муҳожирларининг сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкинлигини айтишади.

АҚШ Давлат департаментининг ҳисоб-китобларига кўра, ташқарида ишлаётган ўзбекистонликларнинг сони 3 миллионга етиши мумкин.

Ўтган йилда Россияда ўндан зиёд ўзбекистонлик Россиядаги ирқчилик ҳужумлари қурбони бўлди.
XS
SM
MD
LG