Линклар

logo-print

Оскар даъвогарлари номи аниқ бўлди


Америка Киноакадемияси 2008 йилги Оскар мукофотига даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.

Таниқли актер ва режиссер Форест Уитэкер "Энг яхши филм" номинантларини ўқиб эшиттирди.

- 2008 йилнинг "Энг яхши филми" номинацияси бўйича қуйидаги филмлар танлаб олинганини мамнуниятлар эълон қилмоқчиман. Булар, продюссер Кэтлин Кеннеди, Фрэнк Маршалл ва Шон Чэйфинлар суратга олган "Бенжамин Баттоннинг сирли тарихи" филми, продюссерлар Брайан Грэйзер, Рон Хауард ва Эрик Феллнерларнинг "Фрост Никсонга қарши" филми, продюссерлар Дэн Жинкс ва Брюс Коэнлар суратга олган "Милк" филми, продюссер Кристиан Колсон суратга олган "Ўқувчи" ва "Харобадан келган миллионер" филмларидир, деди Форест Уитэкер.

Ғолиблар 22 феврал куни Лос Анжелесда тақдирланади.
XS
SM
MD
LG