Линклар

logo-print

"Бошимга осганим Хива дутори"

  • Абдулла Искандар

Хоразм юлдузларидан бири бўлмиш Азиза Ниëзметова ўз мухлислари сафини Ўзбекистон сарҳадлари ортида ҳам кенгайтириш орзусида ижод қилмоқда.

Хоразм юлдузларидан бири бўлмиш Азиза Ниëзметова ўз мухлислари сафини Ўзбекистон сарҳадлари ортида ҳам кенгайтириш орзусида ижод қилмоқда.

Ҳозирча ўзбек қўшиқчиларининг ўзларини Ғарбда танитиш уринишлари самара бермаëтган бўлса-да¸ уларнинг Шарқни забт этиш истаклари куртак отаëтир.

Кишмиш қўшиб чой бераман ичсангиз¸
Юрагимдан жой бераман келсангиз.


Ўзбекистонлик таниқли поп ашулачи Азиза Ниëзметова Дубайда истиқомат қиладиган эронлик мусиқачи Паймон билан биргаликда ҳамроз бўлиб қўшиқ айтишни режалади.

Озодлик мухбири билан суҳбатда Азиза Ниëзметова Дубайга бориб концерт қўйиш режалари ҳақида ҳам гапирди.

Азиза Ниëзметова: Бу йилги концерт дастуримда Дубайда фаолият олиб бораëтган эронлик ашулачи Паймон билан дуэт айтиш режага киритилган.

Агар мен тарафдан¸ унинг тарафидан тўсиқлар бўлмаса¸ биз бемалол концерт бера оламиз.

Озодлик: Паймон билан учрашиб гаплашдингизми?

Азиза Ниëзметова: Ҳа¸ у Ўзбекистонга келди. Бизлар гаплашдик. Ҳамма нарсани режалаштириб¸ шартнома туздик. Энди фақатгина амалга ошиши қолаяпти. Унинг келди-кетдиларининг ҳаммасини биз бўйнимизга оладиган бўлдик.

Азиза Ниëзметова билан бирга қўшиқ айтишни режалаëтган эронлик ҳофиз Паймон билан боғландик.

Паймон: Мен Ўзбекистонга концерт билан боргандим. Ўша ердаги қўшиқчи Шаҳзод билан ҳамкорлик қилмоқчи эдим. Аммо у билан бир битимга кела олмадим.

Бу орада Азизанинг продюсери билан учрашиб қолдим. Азиза билан дуэт қўшиқ айтиш лойиҳаси пайдо бўлди.

Ўзим Азизани топиб¸ у билан суҳбатлашдим. Мен форс тилида¸ Азиза эса ўзбекча айтадиган бўлди.

Эронлик поп мусиқачи Паймон назарида Азиза халқаро саҳналарда ашула айтишга арзийдиган санъаткор.

Паймон: Биласизми¸ мен Азизага ошиқ бўлиб қолдим. У билан бирга ашула айтиш ғояси мендан чиқди. Биз ҳамроз бўлиб севги ҳақида куйлаймиз. Тошкентда концерт қилмоқчимиз.

Эронлик мусиқачи Азиза билан биргаликда айтишни мўлжаллаган қўшиқдан парча айтди.

Форсча айтилган бу қўшиқ севги ҳақида.

Ëдимда тун чоғлари¸
Самога қараб шеърлар ўқидинг¸
Мен эса сенга севги изҳор қилдим¸
Сен эса кетдинг¸
Мен сени унутганим йўқ¸
Сен ҳали ҳам юрагимдасан.

Эронлик қўшиқчи Паймон ўзбек ашулачиси Азиза Ниëзметова билан бирга саҳнага чиқишга мунтазир.

Асли Хоразмда туғилган қўшиқчи Азиза Ниëзметова ўзини кекса санъаткор Коммуна Исмоилованинг шогирди деб билади.

Азиза Ниëзметова: Коммуна опа устозимиз. Чиқарадиган қўшиқларни у киши билан маслаҳатлашиб турамиз. У киши ҳам 80 ëшдан ошиб қолди. Устоз кўрмаган шогирд¸ ҳар мақомга йўрғилар¸ дейишадику.

Ўзбекистон халқ артисти Коммуна Исмоилова Азиза Ниëзметовага энг яхши тилакларини раво кўрди.

Коммуна Исмоилова: Мен Азизани ëшлигидан биламан. Мана шу санъат соҳасида менинг ашулаларимга¸ Хоразм йўлларига ўзи уриниб¸ ҳаракат қилиб юрганида¸ Тошкентга келиш арафасида мен унга битта-иккита ашулалар ўргатиб¸ Худога шукур мана элга таниқли бўлди.

Илк концертини “Туркистон” саройида қўйганида¸ ўзим саҳнага чиқиб “Фарғона тарафдан Юлдуз Усмонова бўлган бўлса¸ Хоразмдан Азиза Юлдуз бўлди” деб мақтаб¸ дуолар қилганман. Мен ўргатган ашулани айтганидан кейин чиқиб табриклаганман.

Устоз сифатида унинг юзага чиқишини хоҳлаганман. Энди унвонлар олсин¸ бошқалар қатори юртга таниқли бўлсин деб ният қиламан.

Илойим ниятларимга етай. Менга ўхшаб 81 ëшларга кириб¸ мен олган унвонларни олиб¸ эл-ютга таниқли санъаткор бўлиб етишсин. 2009 йил унга омадли келишининг тилакдошиман.

Коммуна Исмоилова 1943 йилда Хоразмдан Тошкентга келиб санъат фаолиятини бошлади. Айни пайтда мамлакат пойтахтида юзлаб хоразмлик санъаткорлар ижод қилмоқда.

1998 йил Ўзбекистон телевидениесида бўлган йиғилишда ўша пайтдаги раҳбарлардан бири Алишер Азизхўжаев “Четдан келганларга пойтахт торлик қиляпти. Булар “Ўзга юртнинг боғу билан боқчаси ўз юртимнинг янтоғича татимас” деб ашула айтадию¸ аммо Тошкентда қолиб кетади” деб ëзғирган эди.

Азиза Ниëзметова бу фикрни нотўғри деб билади.

Азиза Ниëзметова: Биринчидан¸ биз Ўзбекистонда яшагандан кейин ижодкор инсон ўзига қаерда комплекс бўлса¸ қаерда шароит бўлса ўша ерда ишлагиси келади.

Масалан¸ шоир ҳам тоққа чиқиб шеър ëзишни¸ ўша ерда яшашни хоҳлайди. Чунки мияси тоза туради.

Бизга ҳам телеведение керак¸ аппаратура керак¸ ускуна керак¸ зал керак¸ катта халқ керак. Шунинг учун биз марказда ишлаймиз. Бу мана бу Хоразм экан¸ бу Сурхондарë экан¸ бу Қашқадарë экан деб бўлиб ташлаш эмас.

Бу шартли ва шартсиз рефлекс. Ўзингнинг она юртинг¸ она тупроғинг ўзига тортади¸ соғинасан. Бу ҳаммада бўлади. Лекин келиб ижод қилиш деган нарса¸ ўз юртимнинг янтоғича кўринмас деган нарса бошқа нарса.

Тошкентда тош қаттиқ. Масалан¸ бир-икки йилда юлдуз бўлдим деб ўйлар¸ лекин халқнинг меҳрини қозониш¸ халқнинг юрагидан жой олиш осон нарса эмас бу. Буни пул билан сотиб олиб бўлмайди.

Ҳозирги вақтда санъат икки турга бўлиниб қолаяпти: дуртма санъат ва урма санъат. Дуртма санъатда йўқ жойга уриб¸ пул билан чиқиши мумкин. Лекин урма санъат Оллоҳ пешонангга урган бўлса¸ буни ҳеч ким ололмайди.

Хоразмда туриб ишлашим мумкин¸ лекин мен телевидениега келолмайман¸ радиога боролмайман. Менинг бюджетимдаги кўп пуллар аниқ қўлларга бормайди.

Масалан¸ телевидениеда реклама қилиш учун бир ой олдин буюртма бериб¸ пулини тўлаб¸ квитанция ëздириб программага қўйдириш керак.

Радио ва ТВга шу нарсалар аниқ ишлатилмаса¸ администраторга ҳам ишонч йўқ. Шу сабабли бу нарса марказда туриб бошқарилмаса¸ Хоразмда туриб ҳеч нарса қила олмайсиз.

Яна тадбирлар бор. Бутун вилоятлардаги мухлислар ҳам марказга келиб тўйларига айтиб кетишади. Ишлашимиз учун бизга марказ маъқул.

Азиза Ниëзметова Озодлик тингловчиларига ўз севган қўшиғидан бир парча айтиб берди.

Бошимга осганим Хива дутори¸
Орасинда ҳилпиллайди бир тори.
Ўзимни ëрима дунëни моли эй
Шу ëрни ахтариб топмасам бўлмас¸
Қўлларим бўйнига солмасам бўлмас.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG