Линклар

logo-print

Карзай Обама қароридан мамнун


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай АҚШ президенти Барак Обаманинг Гуантанамо қамоқхонасини ёпиш тўғрисидаги фармойишини олқишлади.

- Ушбу фармон халқаро ҳамжамиятнинг терроризмга қарши курашга бўлган ишончини ортириб, барча миллатларни бирлаштиришга хизмат қилади¸ дейилади Карзайнинг бу борада эълон қилинган баёнотида.

Шунингдек, Карзай маъмурияти тарқатган хабарга кўра, АҚШнинг янги давлат котиби Ҳиллари Клинтон пайшанба куни Афғонистон президентига қўнғироқ қилиб, икки давлат ўртасидаги алоқалар ва терроризмга қарши биргаликда курашиш масалаларини муҳокама қилган.

XS
SM
MD
LG