Линклар

Британия иқтисоди пастга шўнғимоқда


Буюк Британия ҳукумати мамлакат иқтисоди расман рецессияда эканини тан олди.

Ҳукуматнинг бу борада эълон қилинган ҳисоботида айтилишича, мамлакат иқтисодиёти тез суръатда чўкиб бормоқда.

Бунга эса ялпи ички маҳсулот ҳажмининг кетма-кет сўнгги икки чорак давомида тушиб кетиши сабаб бўлган.

Британия иқтисодиётидаги бундай ҳолат 1991 йилдан буён умуман кузатилмаган.

Британия статистика марказига кўра, биргина 2008 йилнинг сўнгги уч ойида ялпи ички маҳсулот ҳажми 1.5 фоизга тушиб кетган.

Ҳукуматнинг бугунги ҳисоботи эълон қилингандан сўнг, валюта бозоридаги савдоларда Британия пул бирлиги ҳисобланмиш фунт стерлинг долларга нисбатан рекорд даражада арзонлаб кетди.

XS
SM
MD
LG