Линклар

logo-print

Оқсарой сўзлашувлари якунланди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Дмитрий Медведев етакчилигидаги Россия расмий делегациясини қабул қилди.

Ушбу учрашувда асосий диққат-эътибор иқтисодий-сармоявий ва гуманитар ҳамкорлик масалаларига қаратилди. Энергетик соҳадаги ҳамкорлик ҳам президентлар учрашувининг диққат марказида бўлди.

Каримов Ўзбекистон томони 2009 йилда Россияга 16 миллиард куб метр газ етказиб беришга таййёр эканини маълум қилди.

Музокаралар якунида эса бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

Журналистлар билан учрашган президентлар олий даражадаги музокаралар очиқ, ўзаро ишонч ва кўтаринки руҳда ўтганини таъкидлаб, имзоланган ҳужжатлар Тошкент-Москва муносабатларини ривожлантиришга хизмат қилишига ишонч билдирдилар.

Шунингдек, бугун Россия раҳбари Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия универститетига ташриф буюрди.

Универститет профессорлари ва талабалари билан учрашган Дмитрий Медведевга тантанали равишда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия универститетининг фахрий доктори унвони берилди.
XS
SM
MD
LG