Линклар

logo-print

Сербия НАТО га норозилик билдирди


Сербия президенти Борис Тадич Косовода янги хавфсизлик кучлари ташкил этилганидан ташвиш билдириб, БМТ ва НАТО расмий норозилик нотаси юборди.

БМТ бош котиби Пан Ги Мун ва НАТО бош котиби Яаап Де Хооп Схеферга йўлланган мактубда Сербия етакчиси Косовода ташкил этилган хавфсизлик кучларини минтақа хавфсизлигига таҳдид, дея ҳисоблашини билдирди.

2500 нафар доимий аскар ва 800 нафар заҳирадаги зобитлар зиммасига Косово хавфсизлигини таъминлаш вазифаси юкланган.

Айни пайтда ушбу қўшинлар ҳарбий тайёргарлигини ошираётган НАТО мазкур бўлинманинг армия эмаслигини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG