Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:55

"Посбон"лари кўпайган халқ


Айрим кузатувчиларга кўра¸асосий вазифаси маҳалла-кўйда бўлаëтган гап-сўзларни расмий идораларга еткизиш бўлган посбонлар¸ чойхона ва мачит каби жамоат йиғиладиган жойларда кунда-шунда.
Айрим кузатувчиларга кўра¸асосий вазифаси маҳалла-кўйда бўлаëтган гап-сўзларни расмий идораларга еткизиш бўлган посбонлар¸ чойхона ва мачит каби жамоат йиғиладиган жойларда кунда-шунда.

Ўзбек матбуоти¸ маҳалла посбонларининг халқ ишончини қозонганини мақтаëтган бир пайтда¸ мустақил кузатувчилар¸ бу посбонлардан халққа наф етаëтганига шубҳа билдирмоқда.

Ўзбекистонда маҳалла посбонлари сони 50 мингтага етган.

Бу борада Ўзбекистон ИИВ маълумот тарқатди.

Тошкентдаги “Маҳалла” газетасининг ëзишича¸ маҳалла посбонлари ички ишлар органларининг қуйи шохобчалари билан биргаликда фуқаролар устидан назоратни ташкил қилади.

Айни газетанинг ëзишича¸ Тошкентнинг Чилонзор туманида энг яхши халқ посбони деган конкурс бўлиб ўтган.

Фуқаролар устидан самаралироқ назорат олиб бориш¸ фуқароларнинг юриш-туриши ҳақида кўпроқ маълумотни милицияга етказиб туриш каби соҳаларда жонбозлик кўрсатган посбонларга ëрлиқлар топширилган.

Бу тадбирни ëритган “Маҳалла” газетаси вакили Озодлик билан суҳбатлашишни истамади.

- Чилонзор туманида? Сиз газетанинг қайси сонини айтаяпсиз? Саволингизга жавоб берадиган журналист йўқда ҳозир.

Озодлик: Сиз жавоб бера олмайсизми?

- Йўқ¸ йўқ¸ йўқ¸ мен жавоб бера олмайман. Кейинроқ телефон қилинг.

Посбонлар билан яқиндан ишлаëтган вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати бошлиғи ҳам Озодлик калимасини эшитиши биланоқ гўшакни илиб қўя қолди.

- Ало эшитаман.

Озодлик: Ало ассалому алайкум. Мен Озодлик радиосидан безовта қилаяпман сизни.

.....................

Маҳалла посбонлари тизими 1999 йил ҳукумат қарори билан ташкил қилинган¸ дейди таҳлилчи Комрон Алиев.

Комрон Алиев: Маҳалла посбонларининг Тошкент шаҳрида ҳеч қанақа ўрни йўқ. Қанақадир яхши мақсадлар билан совет давридаги халқ дружиналарини ўйлаб туриб¸ шундай ташкилот тузиб қўйилган.

Демак¸ ҳар битта маҳаллада милиция пунктлари мавжуд. Шу ерда участка нозирлари ўтиришади. Баъзи маҳаллаларда битта¸ баъзи бир маҳаллаларда иккита-учта. Булар маҳалла ҳудудида бўлган жиноят ишлари билан ëки милицияга тааллуқли ишлар билан шуғулланишади.

Ана шуларга ëрдамчи сифатида маҳалла посбонлари тузилган. Масалан¸ битта маҳаллага 20-25 та бўлади. Улар милицияга ëрдам бериб туриши керак¸ маҳалла ҳудудини айланиши керак¸ у ердаги шубҳали одамлар ëки жинояткор одамлар билан қизиқиши керак.

Шунга ўхшаган муҳофаза¸ тартиб ишлари билан шуғулланиши керак. Аммо шу пайтгача буларнинг бир жойда юрганини¸ қўлига дружиначи ëки посбон деган белги тақиб олганини кўрган эмасмиз. Шунга кўра¸ булардан наф ëки бир иш кўрдик деб айтишимиз мушкул.

Озодлик: "Маҳалла" газетасида ëзилишича¸ маҳалла посбонлари халқнинг қалбига кириб борган ва улар халқ севгисига мушарраф бўлган. Бу одамларнинг борлиги маҳалла аҳлининг қалбида хотиржамлик туйғуларини уйғотар экан. Ҳақиқатан ҳам шундайми?

Комрон Алиев: Энди биз ҳаммамиз баландпарвоз сўзларни яхши кўрамиз. Мақтовга келганда¸ халқимизга тенг келадиган халқ дунëда бошқа топилмаса керак. Буни ўшанинг бир элементи деб билишимиз керак.

Лекин қанақадир бир маҳаллада жонкуяр одам чиқиб қолиб¸ дурустроқ йўлга қўйган жойлар ҳам бўлиши мумкин. Аммо улар бармоқ билан санарли.

Озодлик: Маҳалла посбонлари милицияга ишга киришда асосий номзод ҳисобланар экан. Одамлар инженер¸ учувчи¸ космонавт бўлишни истамасдан милиция бўлишни исташини¸ посбон бўлишни исташини қандай баҳолаш мумкин?

Комрон Алиев: Ҳозир шундай бир вақтки¸ фараз қилайлик мен профессорман. 30-40 йил дарс берган профессор нафақахўрнинг нафақаси 160 минг сўм атрофида.

Аммо сиз милицияда 20 йил ишлаб берсангиз¸ 40 ëшингизга чиққандан кейин 300 минг сўм нафақа олаверасиз.

Бундан ташқари халқ учун номаълум бўлган рўйхатлар бўйича нафақа олинади. Яъни жамиятда уларнинг роли баланд қўйилган. Мамлакатимиз томонидан буларнинг қадр-қиймати баландроқ бўлсин деб белгиланган. Ана шу сиëсат амалга оширилаяпти.

Посбонларнинг конкрет нима иш билан шуғулланиши масаласида жиддий кўрсатмалар ëки жиддий ишлаб чиқилган нарсалар йўқ. Масалан¸ бозорлардаги нархларнинг нима учун баландлиги тўғрисида бирор посбоннинг қизиққанини кўрганимиз йўқ ëки бюрократияга қарши курашаëтганини кўрмаймиз. Халқ посбонлардан жиддий бир наф кўраëтгани йўқ.

Озодлик: Бутун республика бўйлаб 50 мингта посбон бор экан. Бу кўпми озми?

Комрон Алиев: Совет даврида қўшиб ëзиш деган нарса бўларди. Агар тепадан топшириқ 50 минг деб берилган бўлса¸ демак 50 минг.

Агар 100 минг деса¸ 100 минг қилиб берилади. Ҳеч қанақа иш қилинмагандан кейин¸ маҳаллани кечқурун айланмагандан кейин ўша маҳалладаги ëш-яланг ëзиб қўйилаверади.

Озодлик: Уларга ойлик ҳам бериларкан.

Комрон Алиев: Ойлик берилганини мен эшитган эмасман. Ойлик уларнинг раҳбарига берилади. Битта маҳаллада посбонларнинг битта раҳбарига берилади. Унда ҳам “Ҳозирча сен посбонларга раҳбар бўлиб тургин. Кейинроқ сени маҳалла раиси қиламиз” деб умидвор қилишади.
XS
SM
MD
LG