Линклар

logo-print

Бельгия: Боғчада қотиллик содир этилди


Бугун Бельгияда пичоқ билан қуролланган шахс болалар боғчасига бостириб кириб, икки бола ва бир аёлни чавақлаб ташлади.

Фожеа Брюсселга яқин Дендермонд шаҳарчасида рўй берди.

Маҳаллий расмийларга кўра, пичоқ билан қуролланган шахс боғча ҳовлисига бостириб кириб, дуч келган одамга ҳамла қила бошлаган. Оқибатда яна тўрт киши жиддий тан жароҳати олган.

Қотил велосипедда қочишга уринганида¸ полиция томонидан қўлга олинган. Ҳозирда қотиллик сабаблари ўрганилмоқда.
XS
SM
MD
LG