Линклар

logo-print

Франция қурол контрабандасига қарши курашади


Франция халқаро ҳамжамиятнинг Ғазодаги қурол контрабандасига қарши кураш уринишларида иштирок этиш мақсадида Ғазо соҳилларига ўз ҳарбий кемасини юбормоқда.

Бу ҳақдаги қарор бугун Франция президенти Николя Саркози томонидан қабул қилинди.

Франциялик ҳарбийлар Исроил ва Миср денгиз кучлари билан биргаликда Ғазога яқин ҳудудларда соқчилик қилади.

Франция ҳарбийларининг бу амалиётларда иштирок этишидан асосий мақсад ўтган ҳафта Исроил ва Ҳамас жангарилари ўртасида эришилган ўзаро ўт очишни тўхтатиш битимини янада мустаҳкамлашдан иборат.

Исроил ҳукумати Ғазодаги ҳарбий амалиётлар ракета ҳужуми уюштираётган Ҳамас жангариларига қарши қаратилганини таъкидлаган эди.

Айни пайтда Оқ уй маъмурияти тарқатган хабарга кўра, АҚШ президенти Барак Обама кеча телефон орқали Саудия Арабистони қироли Абдулла II билан мулоқотда бўлган.

Маълум бўлишича, Обама Саудия қиролидан Ғазога келтирилаётган қурол контрабандасини тўхтатишга қаратилган уринишларга кўмаклашишни сўраган.
XS
SM
MD
LG