Линклар

Афғонистонда 15 жангари ўлдирилди


Афғонистоннинг Лағмон вилоятида АҚШ бошчилигидаги халқаро кучлар иштирокида рўй берган тўқнашувларда толибоннинг камида 15 аъзоси маҳв қилинди. АҚШ ҳарбийларига кўра, тўқнашувлар тунда Меҳтар Лам туманида рўй берган.

Айни пайтда маҳаллий расмийлар тунги тўқнашувда ўлдирилган шахсларнинг барчаси тинч аҳоли вакиллари эканини маълум қилди.

Ҳилманд вилоятида эса хорижлик аскар бир фуқарони жангарилар билан адаштириб, уни ҳарбий база олдида отиб қўйгани тўғрисида хабар тарқатилди.

XS
SM
MD
LG