Линклар

Ҳиндистон бош вазири операция қилинди


Ҳиндистон бош вазири Манмоҳан Сингҳнинг юраги операция қилинди.

Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари тарқатган маълумотга кўра, операция 7 соат давом этган. Ҳозирда 76 яшар бош вазирнинг аҳволи дуруст экани айтилмоқда.

Ҳиндистон расмийларига кўра, Манмоҳан Сингҳ тўла даволаниб ишга қайтгунга қадар мамлакат ташқи ишлар вазири Пранаб Муҳержи вазирлар маҳкамаси фаолиятини назорат қилиб туради.
XS
SM
MD
LG