Линклар

logo-print

Остона ва Деҳли ядровий ҳамкорлик йўлга қўяди


Қозоғистон ва Ҳиндистон ядровий энергетика соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битимга эришди.

Мазкур битим Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Деҳлига қилган ташрифи чоғида имзоланди.

Келишувга мувофиқ, Қозоғистон томони Ҳиндистондаги ядровий иншоотларга ядро ёнилғиси етказиб беришни ўз зиммасига олган.

Ҳиндистон томони эса Қозоғистонга Каспий денгизидаги Сатпаев нефт конида қидирув ишлари олиб боришга кўмаклашади.

Душанба куни Қозоғистон раҳбарининг Деҳлида Республика кунига бағишланган байрам тадбирларида иштирок этиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG