Линклар

Белгиялик қотилга айблов эълон қилинди


Белгияда болалар боғчасига бостириб кириб, икки бола ва бир аёлни чавақлаб ташлаган 20 яшар фуқарога расман айблов эълон қилинди.

Мазкур фожеа 23 январ куни Брюсселга яқин Дендермонд шаҳарчасида рўй берган эди.

Пичоқ билан қуролланган ушбу шахс боғча ҳовлисига бостириб кириб, дуч келган одамга ҳамла қила бошлаган. Оқибатда вояга етмаган 10та бола ва иккита ёши катта шахс тан жароҳати олган.

Қотил велосипедда қочишга уринаётган пайтида полиция томонидан қўлга олинган.


XS
SM
MD
LG