Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:08

Ҳизбут-Таҳрир интернетдан қувилади


Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги қошида ташкил этилган кибер жиноятларга қарши кураш бўлими Ҳизбут-Таҳрир тарғибот ишларида интернетдан фойдаланишининг олдини олмоқчи.
Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги қошида ташкил этилган кибер жиноятларга қарши кураш бўлими Ҳизбут-Таҳрир тарғибот ишларида интернетдан фойдаланишининг олдини олмоқчи.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлигида экстремист оқимларнинг интернетдаги фаолиятини тўхтатиш билан шуғулланувчи махсус бўлинма иш бошлади.

Мутахасисларга кўра, интернетнинг оммалашиб бориши оқибатида диний экстремистик ташкилотларнинг ҳам ҳаракатланиш тактикаси ўзгарган. Авваллари улар варақа, ёки дисклар тарқатган бўлса, эндиликда ташвиқот ишларида интернет оламидан фойдаланмоқдалар.

Расмий маълумотда қайд этилишича, айни пайтда Қирғизистонда икки мингдан ортиқ диний бирлашма ва ташкилот фаолият юритади.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги вакили Талай Қадирқулов бугунги кунда турли диний экстремист оқим вакилларини аниқлаш қийинлашиб бораётганини айтади.

Вазирлик вакилига кўра, авваллари бундай гуруҳ вакиллари ўзлари билан бирга таъқиқланган адабиётларни олиб юриган ва мана шу ашёвий далил туфайли қўлга олинган шахснинг қайси экстремист оқимга мансублиги аниқланган.

Бугунги кунда электрон технологиялар ривожланаётган бир пайтда, турли диний оқимларнинг вакиллари ҳам тарғибот-ташвиқот тактикасини ўзгартирган.

-Бугунги кунда турли диний оқимлар интернетдан кенг фойдаланмоқда. Интернет орқали улар бир бирлари билан беъмаълол алоқа ўрнатмоқда.

Шунинг учун Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги қошида кибер жиноятларга қарши кураш бўлимини ташкил этиш лозим топилди.

Кибер хатарларга қарши кураш гуруҳи Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларнинг барчасида фаолият юритади. Масалан, Россия ва Қозоғистонда ҳам шундай гуруҳлар ишламоқда.

Бизнинг гуруҳ ҳам интернет ва у билан боғлиқ ишлар билан шуғулланади, - деди Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги вакили Талай Қадирқулов.

Унга кўра, янги бўлимнинг ходимлари яқин кунларда тажриба ортириш учун Россияга борадилар.

Расмий маълумотларга кўра, 2008 йил якуни бўйича Қирғизистонда таъқиқланган Ҳизбут -Таҳрир партиясининг 1833 фаоли рўйхатга олинган. Улардан 126 нафари ҳибс қилинган ва 39 та жиной иш қўзғатилган, 5000 дан ортиқ таъқиқланган адабиёт, шунингдек, турли ўқ дори ва қуроллар мусодара қилинган. Ҳизбут -Таҳрирнинг 49 нафар аъзоси суд ҳукми билан турли муддатларга озодликдан маҳрум қилинган.

Диний ишлар бўйича давлат агентлиги рахбари ўринбосари Канатбек Мурзахалилов, агентлик ҳам Ҳизбут-Таҳрир партиясига қарши турли чоралар кўраётганини айтади:

-Давлат тузилмалари, маҳаллий маъмуриятлар вакиллари Қирғизистон мусулмонлар диний бошқармаси билан ҳамкорликда Ҳизбут -Таҳрир партияси фаолиятини чеклаш ва тарқалишининг олдини олиш бўйича бир қатор ишларни амалга ошириб келяпмиз, -деди Канатбек Мурзахалилов.

Суҳбатдошимизнинг айтишича, кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай мамлакатда экстремизм муаммоси тўла бартараф этилмаётир. Ҳизбут - Таҳрир вакиллари қамоқхоналарда ҳам тарғбот ишларинини тўхтатмаяпти.

Талай Кадиркуловга кўра, шу сабабли Қирғизистон ҳуқуқ тартибот тузилмалари ҳибс қилинган диний экстремистик деб аталаётган оқимлар аъзоларини алоҳида хоналарда сақлаш масаласини кўтармоқда:

-Биз Жазони ўташ давлат бошқармаси раҳбарияти билан бу йигитларни бошқа маҳбуслардан алоҳида сақлаш масаласини муҳокама қиляпмиз, - деди Талай Кадиркулов.

Бироқ мутахасислар бугунги кунда Қирғизистон қамоқхоналарида диний экстремистликда айбланиб қўлга олинган одамларни қолган маҳбуслардан алоҳида сақлаш учун етарли шароитлар йўқлигини қайд этадилар.
XS
SM
MD
LG