Линклар

logo-print

Обама Яқин Шарққа вакилини жўнатади


Келаси ҳафтада АҚШ президенти Барак Обама Исроил – Фаластин тинчлик жараёнини жонлантириш ва Ғазодаги заиф сулҳни мустаҳкамлаш мақсадида минтақага ўзининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакилини юборади.

Исроил давлатининг расмий вакили Жорж Митчелнинг минтақага келаётганини тасдиқлади.

Араб дипломатларига кўра, Жорж Митчел Миср ва Ғарбий соҳилга ҳам ташриф буюради.

Ғарбий соҳилда АҚШ вакили Фаластин муҳториятининг президенти Маҳмуд Аббос билан сўзлашувлар ўтказади. Аммо маълум бўлишича, Ғазо минтақасини назорат қилаётган Хамас етакчилари билан ҳеч қандай учрашувлар режалаштирилмаган.

Ўтган ҳафтада Жорж Митчелни Яқин Шарқ давлатлари бўйича махсус вакил этиб тайинлаган Барак Обама унинг зиммасига юклатилажак дастлабки вазифа Хамас ва Исроил ўртасида давомли ва мустаҳкам сулҳга эришиш бўлишини айтганди.
XS
SM
MD
LG