Линклар

logo-print

Покистон АҚШ уриниши самара бермаётганини таъкидлади


Покистон президентининг расмий вакилига кўра, АҚШ нинг Покистондаги исломчи жангариларга қарши уюштираётган ракета зарбалари террорчиликка қарши кураш йўлида самара бермаётир.

Президент Осиф Али Зардорийнинг матбуот вакили Фарҳатулла Бабар Покистон раҳбари бу ҳақда АҚШ элчиси Анне Паттерсонга билдирганини маълум қилди.

Расмийларга кўра, жума куни АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари Покистондаги нишонларга зарба бериб, 22 кишини ўлдирган.

Покистон томони ўз ҳудудида ўтказилаётган бундай ҳарбий операциялар мамлакат суверенитетига зид эканини таъкидлаб келади.
XS
SM
MD
LG