Линклар

logo-print

Арманистонда мухолифатчилар авф этилди


Арманистон президенти Серж Саркисян тартибсизликларни уюштирганликда айбланиб қамалган 16 маҳбусни авф этди.

Арманистонда ўтган йил март ойида ўтказилган президентлик сайловидан сўнг бир гуруҳ мухолифатчилар сайловлар натижаларининг қалбакилаштирилганидан норозилик билдириб пойтахт Ереванда намойиш ўтказганди.

Милиция билан юзага келган тўқнашув оқибатида 10 киши ҳалок бўлиб, юзлаб одам жароҳатланганди.

Ўшанда президент Саркисян мамлакатда фавқулотта вазият эълон қилган эди.

Тартибсизликларга алоқадорликда айбланиб 100 киши ҳибсга олинган ва улардан 30 нафари кейинроқ озод қилин эди.
XS
SM
MD
LG