Линклар

logo-print

Обама масъулиятни зиммасига олди


Президент Барак Обама иқтисодни жонлаштириш бўйича таклиф этилган режанинг муваффақияти ёки омадсизликка юз тутиши учун ўз маъмуриятининг масъул бўлишини айтди.

Президент бўлганидан буён илк бор интернет ва радио орқали мурожаат этган Барак Обама АҚШ иқтисодиётини ўнглаш режасини амалга ошириш учун Конгресни бюджетдан зудлик билан 825 миллиард доллар ажратишга чақирди.

Президент Обама жиддий чоралар кўрилмас экан, Америкадаги ишсизлик янада кескинлашиши мумкинлиги борасида огоҳлантирди.

- Жорий ҳафтанинг ўзида ишсиз қолгани ҳақида ариза берган одамлар сони сўнгги 26 йил давомида кузатилмаганди.

Экспертларимиз агар бу борада ҳеч нарса қилинмаса ишсизлик даражаси икки рақамдан иборат бўлишини айтмоқда.

Бу ҳолда иқтисодиётимиз ўзининг тўлиқ салоҳиятидан 1 триллион долларга қисқаради. Бу эса ҳар бир тўртинчи оиланинг 12 минг доллардан йўқотажагини англатади.

Ёш америкаликлар тобора ўзларининг коллежга кириш орзусидан воз кечишга мажбур бўлаётган экан, биз янги авлод имкониятларидан маҳрум бўлишимиз мумкин, – деди президент Барак Обама.

Шанба куни ўзининг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари билан учрашган Барак Обама иқтисодни ўнглаш бўйича режани бир ой ичида имзолашга умид қилаётганини айтди.

Тўлиқ масъулият ва шаффофликни таъминлаш учун Обаманинг маъмурияти режа доирасидаги барча сарф ҳаражатларни жамоатчилик учун интернетда ошкор қилиб боради.
XS
SM
MD
LG