Линклар

logo-print

Медведев Каримовни қўллади

  • Фаррух Юсуфий

Ўзбекистон ва Россия президентлари Афғонистон масаласида АҚШ билан ҳамкорликка тайёр эканликларни билдирдилар.

Ўзбекистон ва Россия президентлари Афғонистон масаласида АҚШ билан ҳамкорликка тайёр эканликларни билдирдилар.

Тошкент сафари давомида президент Медведев¸ Ўзбекистон раҳбарининг халқаро майдонда эътиборсиз қолаëтган айрим таклифларини дастаклашини билдирди.

Тошкентда қилган чиқишида президент Каримов Афғонистон масаласида АҚШ ва НАТО билан Марказий Осиё давлатлари ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик ўта муҳимлигини таъкидлаган бўлса, президент Медведев Москванинг бундай ҳамкорликка тайёрлигини баён қилди.

Айни пайтда, Оқ уйнинг янги маъмурияти Тошкентда юборилган таклифдан мамнун эканини айтмоқда.

Медведевнинг Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан учрашувларида ва ундан кейинги матбуот анжуманларида қилинган баёнотларнинг қарийб тенг ярми Афғонистон ва умуман минтақадаги хавфсизлик масалаларига бағишланди, деса муболаға бўлмас.

-Биз бугун ҳам кечаги учрашувларимизда бўлгани каби халқаро масалаларни кўп муҳокама қилдик.

Ислом Абдуғаниевич айтганидек, хусусан, Афғонистонга оид вазиятни муҳокама қилдик. Бу масалалар биргалашиб ҳал қилиниши учун ҳаракатларни кўпайтириш ҳақида гаплашдик.

Ана шу маънода масалани ҳал қилишда турли форматлар қўл келиши мумкин, деб ҳисоблаймиз.

Хусусан, Афғонистон масаласида Ислом Абдуғаниевич қайд этган форматларни ҳам қўллаш мумкинлиги ҳақида гаплашдик.

Шунингдек, бошқа форматлар, жумаладан, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳомийлигида Афғонистонга бағилшланган анжуманни назарда тутяпман, - деди Россия президенти.

Каримов 6+2 га НАТОни ҳам таклиф қилмоқда

Медведев тошкентлик ҳамкасби “қайд этган формат” деганда, Ислом Каримовнинг Афғонистонга оид 6+2 гуруҳи фаолиятини қайта тиклашга оид таклифини назарда тутиб гапирди.

Президент Каримовнинг ўзи бу ҳақда, жумладан, бундай деди:

- Бизнинг назаримизда, Афғонистон масаласида қўйилган мақсадларга эришиш учун тўқсонинчи йиллар ўртасида БМТ ҳомийлигида муваффақиятли иш олиб борган 6+2 гуруҳи фаолиятини 6+3 гуруҳига ўзгартириш орқали тиклаш мақсадга мувофиқ бўлади,- деди Каримов.

1997 йилда тузилган 6+2 гуруҳи минтақадаги олти мамлакат – Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон, Покистон ва Хитой ҳамда Қўшма Шататлар билан Россиядан иборат эди.

Гуруҳни 6+3га айлантириш орқали уни тиклаш таклифни ўтган йилнинг апрелида Бухарестдаги НАТО саммитида биринчи марта илгари сурган Каримов, унга НАТОни ҳам қўшиш лозимлигини айтмоқда.

АҚШнинг янги маъмуриятининг Афғонистонни ўз ташқи сиёсатидаги устувор масалалардан бирига айлантириш нияти, Каримов назарида, бу таклиф долзарблигини янада оширади.

-Бугун Американинг янги президенти жаноб Обама Афғонистон муаммосини ҳал этишга янгича ёндашиш ҳақида қарор қабул қилаётган экан, албатта, бу янгича ёндашувларни биз олқишлаймиз.

Лекин уларнинг натижаларини, фақатгина уларни ҳис эта бошлаганимиз ёки бу натижаларни конкрет мисолларда кўра бошлаганимизда баҳолай оламиз...

Лекин нима бўлганда ҳам, бу масалани минтақадаги давлатларни жалб этган ҳолда ҳал этиш мумкин, деб ҳисоблаймиз.

Афғонистонга қўшни бўлган ҳеч бир давлат муаммонинг ҳал этилишида четда қолиб кетмаслиги лозим, чунки бу уруш ва унинг натижасида юзага чиқадиган муаммолар биринчи навбатда ана шу давлатларга таалуқлидир,- деди Каримов.

Ўз навбатида Медведев ҳам, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ҳаракатларида, Россия барча томонлар, жумладан, Афғонистондаги вазият учун энг катта масъулиятни ўз зиммасига олган давлат ҳисобланмиш АҚШ билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини таъкидлади.

-Биз бу масалада ҳар қандай давлат билан ва табиийки Қўшма Шататлар билан ҳам ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Бу ҳамкорлик, албатта тўлақонли ва тенгҳуқуқли бўлмоғи даркор.

Биз энг муаммоли йўналишлар бўйича ҳам ишлашга тайёрмиз.

Мен наркотраффик масаласи, ҳарбий бўлмаган юкларни Афғонистонга етказиб бериш ва Россия террорчиликка қарши курашда ёрдам беришга оид ўз зиммасига олган бошқа мажбуриятларни ҳам назарда тутяпман, - деди Медведев.

Тошкент таклифидан Вашингтон мамнун

20 январ куни иқтидорга келган АҚШ пезиденти Барак Обама Афғонистонни ўзи учун энг устувор масалалардан бири этиб танлаган.

Обама сайлов олди кампанияси давомида ҳам, Оқ уйдаги дастлабки кунларида ҳам президент Буш даврида Ироққа қаратилган диққат маркази энди Афғонистонга кўчишини айтиб келмоқда.

Табиийки, Тошкентда қилинган баёнотларни Вашингтонда мамнуният билан кутиб олдилар.

Оқ уй матбуот вакили Роберт Вуд жума куни қилган чиқишида Обама маъмурияти Афғонистон масаласида Россия билан бирга ишлашни интиқлик билан кутаётганини баён қилди.

Россия давлат телеканаллари ва расмий матбуоти Медведевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифига оид хабарларда икки томонлама келишувлар эмас, айнан Медведев баёнотига Вашингтон билдирган муносабатга урғу бермоқда.

Лекин Россиянинг Афғонистон бўйича АҚШга ёрдам таклиф қилаётгани шартланган бўлиши мумкинлигини айтмоқда таҳлилчилар.

Медвевдевнинг бу ҳамкорлик “тўлақонли ва тенг ҳуқуқли бўлиши” лозимлигига оди таъкиди айни фикрнинг тасдиғи, деб кўрилмоқда.

Россиянинг НАТОдаги элчиси Дмитирий Рогозин, ҳарбий альянс Жанубий Осетия можароси туфайли Москва билан тўхтатиб қўйиган алоқаларни тикласа, Россия НАТОни Афғонистондаги операцияларига ёрдам бериши мумкинлигини айтиб келади.

Ричард Бёрт АҚШнинг Германиядаги собиқ элчиси ва “МакЛарти Ассошиэйтс” стратегик тадқиқотлар марказининг директори.

Унинг айтишича, Вашингтон Москвани жиддий ҳамкор, деб қабул қилишини намойиш қилса, Обама маъмурияти Кремлнинг ҳамкорлигидан наф кўриши мумкин.

-Ҳозир руслар ўзларининг жиддий қабул қилинишини исташмоқда. Бу жуда муҳимдир, чунки Буш маъмурияти даврида, улар ўзларига нисбатан кўрсатилган беписандликдан хафсаласи пир бўлган.

Улар Американинг қарор қабул қилиш жараёни ва жаҳонда қарорлар қабул қилиш жараёнига таъсир эта оладиган фактор мақомини қайтариб олмоқчи.

Менимча, ҳозир АҚШ маъмурияти учун Россияни жиддий қабул қилаётганини намойиш эта олиш йўллариин топиш муҳим бўлади, - дейди америкалик собиқ дипломат.

Гап тагидаги нимкоса: Таморқамга бош суқма

Россиялик ҳарбий таҳлилчи Павел Фелгенҳауэрга кўра, Кремл ўзи таклиф қилаётган ёрдамнинг шартларидан яна бири сифатида ўзининг томорқаси, деб ҳисоблайдиган Марказий Осиёни АҚШнинг таъсиридан чеклашни истайди.

-Москванинг бу масалага ёндашуви икки ҳил. Бир томондан, Москва Американинг Афғонистонда исломий жангарилар ва толибонга қарши курашини тўла қўллаб-қувватлайди.

Бошқа томондан эса, Москва Марказий Осиё мамлакатларида Америка ҳарбий ҳозирлигидан жуда норози. Яъни биз сизнинг Марказий Осиёда бўлишинингизни истамаймиз, лекин Афғонистонда нима қилсангиз қилаверинг, қабилидаги ёндашув бу.

Шу сабабдан сиёсатчиларимиз Афғонистон масаласида, ўзини қандай тутишни билмаслиги туфайли муаммолар келиб чиқади,-дейди таҳлилчи Фелгенҳауэр.
XS
SM
MD
LG