Линклар

Сулҳ шартлари келишилмоқда


Хамас гуруҳи Ғазо минтақасига ўтиш йўлларини тўла очиш эвазига
Исроил билан бир йил муддатга ўзаро тинчлик ўрнатишни таклиф қилмоқда.

Бу ҳақда якшанба куни Қоҳирада Миср вакиллари билан ўтказилган сўзлашувларидан сўнг Хамас вакили Айман Таха баёнот берди.

Аввалроқ бундай сўзлашувлар Исроил томони билан ҳам ўтказилган ва Исроил ўзаро тинчлик муддатини бир ярим йил қилиб белгилашни ҳамда Ғазога олиб ўтувчи йўлларнинг бир қисмини очишни таклиф қилган эди.

Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётлари 18 январь куни тўхтатилган, бироқ сулҳ шартлари тўғрисида томонлар келишиб олганларича йўқ.
XS
SM
MD
LG