Линклар

logo-print

Афғонистонда зобитлар кўпайди


Афғонистон ҳарбий академияси битирувчиларига зобитлик дипломлари топширилди.

Дипломларни топшириш маросимида чиқиш қилган президент Карзай битирувчиларни олқишлар экан, уларни мамлакат хавфсизлигини таъминлашда чет эл ҳарбийларига қараб қолинган бир шароитда "умид чечаклари", деб атади.

Афғонистоннинг янги ҳарбий зобитлари 4 йил давомида ҳарбий маҳорат сирларини ўрганди. Уларга таълим беришда Афғонистон ҳарбий академияси америкалик ва британиялик мутахассислар билан ҳамкорлик қилди.

Шу кунда Афғонистон армияси сафларида 80 минг нафар атрофида аскар ва зобит бор. 2012 йилга бориб қўшин сафини 134 минг кишига етказиш режалаштрилган.
XS
SM
MD
LG