Линклар

Сербия Европа Иттифоқига аъзо бўлмоқчи


Сербия ташқи ишлар вазири Вук Еремич бугун Европа Иттифоқи расмийлари билан сўзлашувлар ўтказиш учун Брюсселга сафар қилади.

Сербия телевидениесининг Еремичга таяниб хабар қилишича, Сербия Иттифоққа қабул қилишларини сўраб жорий йил июнигача мурожаат қилишни режалаштирмоқда. Йил охиригача эса, аъзоликка номзод мақомини қўлга киритишга умид қилмоқда.

Косово атрофидаги баҳслар ҳамда ҳарбий жиноятчи Ратко Младични ушлаб судга топшириш билан боғлиқ муаммо Сербиянинг Европа Иттифоқига кириш йўлидаги тўсиқлардан эди.
XS
SM
MD
LG