Линклар

Ироқ Қувайтга товон тўлашга тайёр


Ироқ 1990 йили, Саддам Ҳусайн даврида армиянинг бостириб кириши натижасида етказган зарарини қоплаш учун Қувайтнинг Kuwait Airways авиакомпаниясига 300 миллион доллар товон тўлашга тайёр эканлигини билдирди.

Аввалроқ Kuwait Airways авиакомпанияси ўғирлаб кетилган учоқ ва ва асбоб-ускунаси учун Бағдоддан бир миллиарддан зиёд товон талаб қилган эди.

Ироқ ҳукумати вакили Али ал-Даббаҳ тўланажак 300 миллионли маблағ Қувайтнинг Ироққа даъволарига чек қўйиши мумкин, деди.
XS
SM
MD
LG