Линклар

"Тамил Йўлбарслари" назорат остида


Шри-Ланка ҳукумати ҳарбийлари тамил сепаратчиларининг мамлакат шимолий-ғарбидаги сўнгги таянч нуқтаси Муллаиттиву шаҳри устидан назорат ўрнатганлари тўғрисида баёнот берди.

Шу муносабат билан, хабарларга қараганда, пойтахт Коломбода оммавий хурсандчилик ҳукм сурмоқда.

"Тамил Йўлбарслари" гуруҳи сўнгги воқелар юзасидан бирон баёнот бермади.

Мазкур гуруҳ 25 йилдан буён Шри-Ланканинг шимолида мустақил Тамил давлати тузиш мақсадида Шри-Ланка ҳукумати билан қуролли кураш қилиб келаётган эди.

Олти йил давом этган ўзаро тинчликни томонлар ўтган йили бузган эди.
XS
SM
MD
LG