Линклар

Ўзбекистонда маҳбуснинг ойлиги 30 доллар


Ўзбекистонда маҳбусларнинг 80 фоизи ҳақ тўланадиган иш билан банд қилинган.

Бу ҳақда Regnum ахборот агентлиги Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ўташ муассасалари бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Норбобо Раҳимовга таянган ҳолда хабар берди.

Норбобо Раҳимов Андижонда маҳбуслар ҳуқуқларини таъминлаш юзасидан ўтказилган семинарда сўзга чиқиб, маҳбусларнинг 80 фоизи иш билан таъминлангани ва уларнинг ўртача ойлик иш ҳақи 40-42 минг сўмга тенг эканини маълум қилган.

“Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ҳар 100 минг кишига 138 маҳбус тўғри келади (жами 39 минг атрофида маҳбус бор)”,- деб ёзади Regnum.

Ахборот агентлиги маълумотида айтилишича, бу кўрсаткич Исландияда 40, Португалияда 45, Қозоғистонда эса 475 кишини ташкил этади.

Дунё бўйича ҳозирда 9 миллион киши қамоқда сақланмоқда.
XS
SM
MD
LG